22:55 / 30.09.2019
3 256

Ердан 31 ёруғлик йили масофасида Юпитернинг сирли «эгизаги» туғилди

Ердан 31 ёруғлик йили масофасида Юпитернинг сирли «эгизаги» туғилди
Фото: «E-vesti.ru»
Испаниялик астрономлар (Калар-Альто обсерваторияси) кутилмаганда ўлчамлари ва тузилиши Юпитерга ўхшаб кетадиган янги сайёрани аниқлашди. Каталония космик тадқиқотлар институти астрономлари раҳбари Хуан Карлос Моралеснинг айтишича, сайёра улкан газ массаларидан шунчалик фавқулодда тез шаклланишга улгурганки, тадқиқотчилар буни пайқамай ҳам қолишган.

Фазовий жисм нега илгари кўринмаган экан? Тадқиқотчилар уни Қуёш тизимининг энг катта сайёраси — Юпитерга ўхшатишяпти.
Сайёра массаси Қуёш масассининг 12 фоизига тенг унча катта бўлмаган GJ 3512 юлдузини айланмоқда. Бизнинг 365 кунимиз бу сайёрада 200 кун давом этади.

Испаниялик ҳамкасбларининг топилмаси янгилигини Германиянинг Макс Планк астрономия институти астрофизиклари жамияти ҳам тасдиқлади. Энди олимларни бир нарса ўйлантиряпти — кутилмаганда улкан газ гигантининг туғилиши барча сайёраларнинг юзага келиши борасидаги шу пайтгача амалда бўлган моделларни қайта кўриб чиқишга ундайди.

Янги сайёранинг массаси ўта улкан — энг хомаки ҳисоб-китобларга кўра, камида «ўзимизнинг» Юпитернинг ярмича келади. Энди олимлар телескоплардан олинган маълумотларни текширишга тушишади: газли гигантларда ҳаёт борми, уларда, масалан, одамга ўхшаш мавжудотлар яшай оладими ва ҳ.к.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ердан 31 ёруғлик йили масофасида Юпитернинг сирли «эгизаги» туғилди