08:13 / 01.10.2019
2 657

Саудия нефть объектларига дронлар ҳужуми акс этган видео эълон қилинди

Саудия нефть объектларига дронлар ҳужуми акс этган видео эълон қилинди
Фото: CBS News
АҚШнинг CBS News телеканали 14 сентябрга ўтар кечаси Саудия Арабистонининг миллий нефть компанияси — Saudi Aramco объектларига дронлар ёрдамида уюштирилган қақшатқич ҳужум кадрларини эълон қилди.

Видеокузатув камераларидан олинган роликларда снарядлар нефть резервуарларига қулаётгани ва шундан сўнг завод ҳудуди аланга билан қопланганини кўриш мумкин. Олдин бу кадрлар эълон қилинмаганди.

Канал бу кадрларни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмондан олинган интервью билан тўлдирди. Унда шаҳзода ҳужум мақсадини Эрон расмийларининг «аҳмоқлиги» билан изоҳлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия нефть объектларига дронлар ҳужуми акс этган видео эълон қилинди