09:20 / 01.10.2019
5 123

Турк депутатининг уйида ўзини ўлдирган Нодира Қодировани прокуратура фоҳишалик қилганликда айблади

Турк депутатининг уйида ўзини ўлдирган Нодира Қодировани прокуратура фоҳишалик қилганликда айблади
Фото: «Togri.uz»
Туркия АК партияси депутати Ширин Уналнинг уйида ўз жонига қасд қилган Нодира Қодирова иши юзасидан прокурор Нодиранинг дугонаси Лайло Ниёзовани сўроқ қилган, деб хабар беради «Togri.uz».

Прокурор Нодира ва Лайлони фоҳишаликда айбламоқда. Ниёзова прокурорнинг даъвосини рад этган. У Қодирова ўзи билан охирги марта кўришганида депутат унга ёпишгани ҳақида гапирганини айтди.

«Менинг Нодирани фаҳш ишларга ундаганим ёки бу ишни қилишига шароит яратиб берганим ҳақидаги даъволар тўғри эмас. Тирикчилигимни Лалели туманидан сотиб олган текстиль маҳсулотларини Ўзбекистонга жўнатиш орқали таъминлайман. Керак бўлса юборилган чекларни ҳам тақдим қилишим мумкин. Нодира уйимда ҳеч қачон тунамаган», — деди Лайло Ниязова.

Қолаверса, Нодира билан бир муддат аразлашиб кейин ярашиб олганини тан олган Ниязова «фақат бунинг сабаби уни фаҳшга ундаганим даъвоси эмас. Чунки бундай воқеа мутлақо бўлмаган», — деган Лайло Ниязова.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Турк депутатининг уйида ўзини ўлдирган Нодира Қодировани прокуратура фоҳишалик қилганликда айблади