Зеленский Трамп илтимосига кўра Байденга қарши жиноий иш қўзғатишдан бош тортди

  • 01 октябрь 2019, 10:43
  • 675
  • Дунё
  • Зеленский Трамп илтимосига кўра Байденга қарши жиноий иш қўзғатишдан бош тортди
    Фото: REUTERS
    Украина президенти Владимир Зеленский Украина ҳукумати бошқа давлатлар буйруғига кўра терговлар олиб бормаслигини айтди.

    “Бизга ниманидир қилишни буюрмаслик керак. Биз мустақил давлатмиз. Биз очиқмиз, биз тергов қилишга тайёрмиз, бироқ бунинг менга даҳли йўқ”, деб айтган Зеленский АҚШ президенти Дональд Трамп билан суҳбатда ҳамкасби ундан АҚШнинг собиқ вице-проезиденти Жо Байденнинг ўғлига қарши терговни бошлашни сўраганига шама қилиб.

    Зеленскийнинг айтишича, Оқ уйдан фарқли, Киев жамоатчиликка унинг Трамп билан суҳбати матнини тақдим қилмайди. “Чоп этиш нотўғри бўладиган баъзи нозик нарсалар бор”, деб тушунтирди буни Украина президенти.

    Аввалроқ маълум қилинганидек, АҚШ конгресси Трампнинг Зеленский билан июлдаги суҳбати сабабли АҚШ президентига нисбатан импичмент жараёнини бошлаган. Аниқланишича, Трамп Киев Байденнинг ўғли Хантернинг Burisma газ компаниясидаги фаолиятини тергов қилишини истаган. Бу эса Трампнинг 2020 йилги президент сайловлари бўйича асосий рақиби бўлиши кутилаётган Жо Байденнинг рейтингига салбий таъсир кўрсатган бўларди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Зеленский Трамп илтимосига кўра Байденга қарши жиноий иш қўзғатишдан бош тортди