Америкалик миллиардер, SpaceX асосчиси Илон Маск якшанба куни кечқурун инсониятнинг фазони батафсил ўрганиши зарурлиги ҳамда галактикамизда биздан бошқа онгли мавжудотлар борлиги ҳақидаги мунозараларда қатнашди. У Техасда бўлиб ўтган Марсга учиши режалаштирилаётган янги ракетаси StarShip тақдимотида шундай деди:
“Биз ягона онгли мавжудотлармиз. Ҳаётнинг бошқа шакллари ҳам бўлиши мумкин, аммо биз уларнинг изларини кўрмадик. Мен ўзга сайёраликларнинг бирон бир аломатни кўрмадим”.
Унинг сўзларига кўра, яқинда Интернетда тарқалган «51-зона» деб номланган ҳудудда ҳарбийлар ўзга сайёраликларни яширмоқда деган гаплар шунчаки миш-миш холос.
Илон Маск космик тадқиқотларга қизиқиши билан машҳур, у ўз нутқида инсониятни «космик цивилизация»га айланишга ва космик парвозларни ҳаво орқали саёҳат қилиш имконияти яратишга чақирди.
Унинг эслашича, Қуёш Ерни вайрон қилишига атиги етти юз миллион йил қолган ва шунинг учун инсоният Марс каби сайёраларда барқарор аҳоли пунктларини барпо этишга интилиши керак.
Starship консепцияси биринчи бўлиб 2016 йил сентябри пайдо бўлган эди. Super Heavy ракетаси Raptor 37 двигатели билан жиҳозланган ва қуруқликка ёки океандаги махсус баржага вертикал қўниши мумкин. 2018 йилда биринчи марта номи эълон қилинган Starship бу каби олтита двигатель билан жиҳозланади.
Маскнинг сўзларига кўра, кема олти ой ичида илк маротаба Ер орбитасига чиқарилиши мумкин. Агар ҳамма нарса режага мувофиқ бўлса, биринчи оммавий учишлар кейинги йилда амалга оширилиши мумкин.
Сентябрь ойининг бошида SpaceX янги Raptor кислородли метанли двигатель ёрдамида 150 метр баландликка кўтарилган Starhopper демонстраторининг синов парвозларини амалга оширди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади