18:48 / 01.10.2019
3 456

Испанияда илк бор аёл киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Испанияда илк бор аёл киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Фото: elpais.com
Испания одил судлови тарихида аёл кишига умрбод қамоқ жазоси ҳукми чиқарилди. Бу ҳақда El Pais нашри хабар берди.
Алмериядаги ҳукм чиқарувчилар ҳайъати 45 ёшли Ана Хулия Кесада иши бўйича ҳукм чиқарди. Доминикан Республикасидан бўлган мигрант аёл ўзининг жазмани Анхел Круснинг 8 ёшли ўғли Габриэлни ўлдиришда айбдор деб топилди.

Бола 2018 йил 27 февралда Алмерия яқинидаги Лас-Ортичуэлас қишлоғида бедарак йўқолган. Маҳаллий аҳоли болани қидиришни ташкиллаштирган, унда Кесада ҳам фаол иштирок этган. 2 ҳафтадан кейин полиция аёлнинг автомобили ичидан боланинг жасадини топган. Аёл болани ўлдирганини тан олган. Қотил дастлаб боланинг жасадини ўз ҳовлисида кўмган, сўнгра уни бошқа жойга яширишга қарор қилган.

Кесаданинг адвокатлари аёл воқеа вақтида дори воситалари таъсири остида бўлганини таъкидлашган, аммо ҳукм чиқарувчилар бу важни қабул қилишмаган. Улар аёл бола уни таниганидан фойдаланиб, унинг ишончини суиистеъмол қилганини оғир ҳолат деб топишган.

Бундан ташқари, қотил аёл бола ота-онасининг ҳар бирига 250 минг евродан моддий зарар тўлаши ҳамда болани қидириш ишлари билан боғлиқ 200 минг евролик сарф-харажатларни қоплаб бериши керак бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Испанияда илк бор аёл киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди