12:36 / 02.10.2019
2 783

«Кечирип коюнуздар»: Россиялик телебошловчи Андрей Малахов қирғизлардан узр сўради

«Кечирип коюнуздар»: Россиялик телебошловчи Андрей Малахов қирғизлардан узр сўради
Андрей Малахов / Фото: Илья Питалев / РИА Новости
Россиялик таниқли телебошловчи Андрей Малахов ўзининг “Прямой эфир” кўрсатувида россиялик миллиардер Владимир Маруговнинг ўғли Александрнинг ўлими юзасидан айтган сўзлари учун қирғизлардан қирғизчада узр сўради.

25 ёшли Александр Маругов июлда Москвада автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмганди. У ўзининг мотоциклида Қирғизистон фуқароси Исломбек Акбаров бошқарган таксига урилган. Дастлабки тахминларга кўра, йўл-транспорт ҳодисасига Акбаров сабабчи бўлган.

Аввалроқ Малахов 24 сентябрдаги кўрсатувида Акбаров маълум пул эвазига йўл-транспорт ҳодисасини атайлаб уюштирган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминни билдирганди. Бу эса қирғиз ижтимоий тармоқларида норозилик келтириб чиқарган, фойдаланувчилар журналистдан узр сўрашни талаб қила бошлашган. Жумладан, Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги ҳам телебошловчининг сўзларидан ташвиш билдирган.

Кейинроқ Малахов унинг сўзлари нотўғри талқин қилинганидан афсус билдирган.

“Қирғиз халқининг қадимги ҳикматида “Тинглашни бил ва шунда сени ҳам тинглашади” дейилган. Бугун менинг нотўғри тушунилган сўзларим нафсониятига теккан ёки ранжитган бўлиши мумкин бўлган Россия ва Қирғизистондаги томошабинлар мени тинглашларини истайман. “Прямой эфир” дастурининг бутун таҳририяти ва шахсан ўзим номимдан самимий афсусларни билдирмоқчиман. Бизнинг кўрсатувни бутун дунёда томоша қилишади ва биз барча томошабинларимизни давлати ва миллатидан қатъи назар бирдек ҳурмат қиламиз ва яхши кўрамиз. Кечирип коюнуздар! Кечирим сўрайман!”, деб кечирим сўраган Малахов жонли эфирда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Кечирип коюнуздар»: Россиялик телебошловчи Андрей Малахов қирғизлардан узр сўради