14:17 / 04.10.2019
2 350

Хорижда болаларга тарсаки туширишни тақиқлаш бошланди

Хорижда болаларга тарсаки туширишни тақиқлаш бошланди
Фото: «Regnum»
Шотландия болаларга тарсаки тушириш тақиқи киритиладиган Қўшма Қироллик таркибидаги биринчи ҳудудга айланди.
Қонун лойиҳасини регионал парламентда 84 киши қўллаб-қувватлаган бўлса, 29 киши қарши чиқди. Қонун Қирол санкциясидан сўнг бир йил ўтиб кучга киради.

Қонун лойиҳасини киритган Шотландия яшиллар партияси аъзоси Жон Финнининг таъкидлашича, бу қатъий ва дадил қадамлардан бири саналиб, болалар ҳам худди катталар каби зўравонликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга бўлиши керак.

Буюк Британияда ота-оналар интизом ўрнатиш мақсадида болаларга тарсаки тушириши мумкин, бироқ мактабларда жисмоний жазолаш бундан мустасно. Тақиқ томоннинг фикрича, бола ўзини ҳимоя қилолмайдиган қалтис вазиятга тушиб қолади. Қаршилар эса, аксинча, кўпгина ота-оналар фарзандларини итоат қилдиришда қийинчиликларга дуч келиши мумкинлигини айтишмоқда.

Россияда Урал омбудсмени тарсаки зўравонлик эмас, боланинг хатосига ишора ҳисобланади, дея таъкидлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хорижда болаларга тарсаки туширишни тақиқлаш бошланди