
Фото: Instagram
Чеченистонда яшовчи фуқаро Грознийдаги «Гранд-Парк» савдо марказида юз берган ёнғин пайти «Аланга баравж бўлаверсин» дея хиргойи қилинган видео учун кечирим сўради.
Кадрларда ишчи кийимдаги ва қўлида белкурак тутган йигит савдо маркази ҳудудини тозалаётгани акс этган. У чечен тилида гапирган ва ўзини ролик муаллифи Адам Ибаев деб таништирган. Ибаев ўзининг ҳаракатини «эркакларга ва чеченларга хос бўлмаган» деб атаган.
[media=https://www.instagram.com/p/B3H5dGGF_oL/?utm_source=ig_embed]
«Барчадан олинган ушбу видео учун кечирим сўрайман. Халқимга мурожаат қилиб, эркакларга ва чеченларга хос бўлмаган видео олмасликлари, бизга ярашмайдиган гапларни гапирмасликларини сўрайман», — дейди Ибаев.
Эслатиб ўтамиз, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров олдинроқ мазкур видео эгасини зудлик билан топишга кўрсатма берганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар