
UFC нинг икки вазнда собиқ чемпиони Конор МакГрегор 11 октябр куни Дублинда кекса кишини калтаклагани учун судга тортилади.
Макгрегорни ушбу ҳаракати борасида айблашмоқда. Aгар даъво қондирилса, Конор олти ойгача қамоқда ёки 1500 фунт жаримага тортилиши мумкин.
2019 йил апрел ойида ирландиялик Дублиндаги пивохоналардан бирига ташриф буюриб, у ерда барчага ўзининг "Виски Пропер 12" ичимлигини тавсия қилган. Улар орасида ўша кекса киши буни рад қилганлиги учун, Макгрегор унинг бошига зарба берган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар