11:14 / 05.10.2019
4 186

Россия Федерал хавфсизлик хизмати махсус бўлинмасининг амалга оширган операцияси (видео)

Россия Федерал хавфсизлик хизмати махсус бўлинмасининг амалга оширган операцияси (видео)
Россиянинг Калининград шаҳрида Федерал хавфсизлик хизмати бошқармаси ходимлари томонидан таъмагирликда айбланаётган кишилар гуруҳини қўлга олиш операцияси амалга оширилди. Операция акс этган видео «Клопс» нашри томонидан эълон қилинган.

Операция Калининград бизнес маркази олдида амалга оширилган. Видеода йўлнинг қатнов қисмида турган оқ рангли енгил автомобилнинг йўлини микроавтобус тўсганини кўриш мумкин. Микроавтобусдан махсус бўлинма ходимлари тушиб келиб, енгил автомобилни ўраб олган ва унинг ичидан гумонланувчиларни чиқариб, уларни ерга ётқизган.

Қўлга олинган кишилардан иккита тўппонча ва сохта гранаталар топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Федерал хавфсизлик хизмати махсус бўлинмасининг амалга оширган операцияси (видео)