07:41 / 06.10.2019
4 612

Масжидни портлатишга келган америкалик мусулмон бўлди

Масжидни портлатишга келган америкалик мусулмон бўлди
Индиана штатининг Манси шаҳрида яшайдиган Ричард МакКинни 25 йил давомида АҚШ армиясида хизмат қилган. Ҳар сафар Сомали ёки Яқин Шарқдан қайтганида “душманлар”га нисбатан нафрати тўлиб-тошган бўларди.

Кунлардан бирида пойабзал дўконида бир муслимани кўриб қолган МакКини уни ўша ернинг ўзидаёқ ўлдиришни истади, бироқ ўзини аранг тўхтатиб қолди. Кейин эса маҳаллий масжидни портлатиш режасини тузди. Қўлбола бомбани масжидга жойлаштириб, ўзи кўчанинг нариги томонида кута бошлади.

Ҳужумдан аввал бомбани текшириш учун масжидга келган собиқ ҳарбийни жуда илиқ кутиб олишди. Қўлига Қуръонни тутқазиб, Ислом ҳақида ўзини қизиқтирган ҳар қандай саволни бериши мумкинлигини айтишди. МакКини жуда ҳайратда эди, у масжидга қайта-қайта келди ва икки ойдан кейин Исломни қабул қилди.

Colorado Sun нашрининг ёзишича, Ричард МакКинининг ҳаёти ҳақида “Мусулмонларнинг сирли ҳаёти” деб номланган фильм суратга олинган.

Манба: www.azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Масжидни портлатишга келган америкалик мусулмон бўлди