22:38 / 06.10.2019
4 239

Россиялик миллиардер одамлар устидан 20 минг доллар сочиб юборди (видео)

Россиялик миллиардер одамлар устидан 20 минг доллар сочиб юборди (видео)
Россиялик тадбиркор Игорь Рибаков Санкт-Петербургда ўтган ишбилармонлик анжмунларидан бирида одамлар устидан 20 минг доллар сочиб юборди.

Миллиардер буни ёшлигида отаси унга доллар бериб, ўғлига уни кўпайтириб, бошқа одамга беришни топширгани билан тушунтирган. Рибаков отасининг топшириғини бажариб, томошабинлар билан катта ишлар учун “рамзий чипта” билан бўлишишга қарор қилган. Томошабинлар устига тадбиркорнинг имзоси ва X10, яъни “10 марта кўпайтир” ёзуви бўлган купюралар сочилган.

Тадбиркор унинг ҳаётдаги мақсади одамлар бахтиёрлиги ва фаровонлиги даражасини оширишга айланганини тан олган. “Бу пуллар мақсадимни амалга ошириш учун сармоям. Мен сармоячиман, сармоячи нимагадир пул тикса, у бу пулларга ачинмайди”, деб айтган миллиардер.

Таъкидланишича, тадбиркор бир соатлик чиқиши вақтида 200 минг доллар ишлаб топган. Рибаков сочган пулларини ташриф буюрувчилар учун “кэшбек”, яъни “қайтим” деб айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик миллиардер одамлар устидан 20 минг доллар сочиб юборди (видео)