14:30 / 07.10.2019
3 097

Беларусь президенти ўғил тарбиясида «камар»га урғу берди

Беларусь президенти ўғил тарбиясида «камар»га урғу берди
Фото: «РИА Новости»
Александр Лукашенко ҳарбий полигонга борганида журналистларга болаликда ўғлини қандай жазолаганини айтди, деб ёзади "Хабар" нашри «РИА Новости»га таяниб.
— Яхши камар баъзан бола учун фойдали. Виктор, катта ўғил бўлгани учун кўпинча мендан оладиганини олган, — дейди Лукашенко.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Дмитрий — ўртанча ўғли — буни кўриб, ювош тортган. Кичик ўғли Николайни эса Лукашенко умуман жазоламаган.
— Чунки у бунга зарурат қолдирмаган, — деб таъкидлайди президент.

Умуман олганда, Беларусь етакчиси болаларни жазолаш тарафдори эмаслигини, лекин баъзи вазиятларда бошқа иложи қолмаслигини тан олган.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Беларусь ўз ҳаётини барпо этишда ва фарзандларини тарбия қилишда Ғарб формуласига эмас, славян анъаналари ҳамда ҳаётий тажрибаларига таянади.

— Уларда (Ғарбда — таҳр.) ҳадемай оила бўлмайди: эркак эркакка уйланади ёки турмушга чиқади. Ҳеч ким бола туғмай қўяди. Биз эса оиладаги қандайдир ахлоқ қоидаларини улардан ўзлаштиряпмиз, — дейди Лукашенко.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Беларусь президенти ўғил тарбиясида «камар»га урғу берди