07:27 / 08.10.2019
3 528

Роҳинжалар қайси давлатларга тарқаб кетган?

Роҳинжалар қайси давлатларга тарқаб кетган?
Роҳинжалар Мьянма ғарбида ва Бангладешнинг жануби-шарқий қисмларида минг йиллар давомида яшаб келган. Маълумотларга кўра, 70-йилларнинг бошида Мьянманинг Ракхайн штатида роҳинжалар сони 3,6 миллионга етган.

Аммо улар баъзан маҳаллий этник гуруҳлар, баъзан буддавийлар ва кўпинча ҳарбийларнинг шафқатсиз тазйиқига учраб, ўз ватанларини ташлаб кетишига ва ўзга мамлакатларда қочқинга айланишига тўғри келган.

1977 йилда мусулмонларга нисбатан уюштирилган ҳарбий ҳужумдан сўнг 2,5 миллион роҳинжа Мьянмани тарк этишга мажбур бўлган.
БМТ геноцид сифатида баҳолаган 2017 йил 25 августдаги сўнгги қатлиомдан кейин 750 мингдан ортиқ роҳинжа қўшни Бангладешга қочиб ўтди.

Ҳозир Мьянманинг шимоли-ғарбий Ракхайн штатида тахминан 700 минг ва шимоли-ғарбий ҳудудларга кўчишига тўғри келган 150 минг роҳинжа бор.

“Роҳинжа бирдамлик ташкилоти” маълумотига қараганда, ҳозирги кунда энг кўп роҳинжа Бангладешда яшайди: рўйхатга олинган 1,6 миллион ва рўйхатга олинмаган 200 минг қочқин.

Европа Иттифоқи: 3 минг
БАА: 50 минг
АҚШ: 5 минг
Австралия: 5 минг
Индонезия: 1200 минг
Малайзия: 200 минг
Ҳиндистон: 50 минг
Таиланд: 5 минг
Саудия Арабистони: 470 минг
Покистон: 450 минг
Бангладеш: 1,6 миллиондан зиёд
Мьянма: 850 минг

Манба: Аzon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Роҳинжалар қайси давлатларга тарқаб кетган?