09:35 / 08.10.2019
2 980

Актёр Жим Керри Зеленский ва Трампга карикатура ишлади

Актёр Жим Керри Зеленский ва Трампга карикатура ишлади
Голливудлик комик актёр Жим Керри Украина президенти ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг июлдаги суҳбатига ўзи чизган карикатурани эълон қилди. Керри бу ҳақда твиттерда маълум қилди.

“Фирибгарлик отаси Зеленскийга “воз кечиб бўлмайдиган таклиф билдирди”, деб изоҳ қолдирган актёр суратга.
Керри шу тариқа Трампнинг суҳбат давомида Зеленскийга босим ўтказишга уринишини ҳажвий тарзда кўрсатмоқчи бўлган.

Жим суратга ёзувчи Марио Пьюзонинг мафия ҳақидаги “Чўқинтирган ота” романи сюжетига ҳавола ҳисобланадиган истеҳзоли матнни жойлаштирган. Унда шундай дейилади: “Қачондир ва бу кун ҳеч қачон келмаслиги ҳам мумкин, сендан менга илтифот кўрсатишингни сўрашим мумкин. Бироқ унгача, қизимнинг тўйи куни ҳарбий ёрдам кўринишидаги бу совғамни қабул қил”.

Керрининг бу пости бир кундан камроқ вақт ичида 2 мингдан кўпроқ ретвит ва 13 мингдан кўпроқ лайк тўплаган.

Гап шундаки, Трамп Зеленский билан суҳбати вақтида гўёки ҳамкасбидан АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байденнинг ўғлига нисбатан унинг Украинадаги фаолияти бўйича тергов ўтказишни сўраган, акс ҳолда Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатилмаслиги мумкинлигидан огоҳлантирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Актёр Жим Керри Зеленский ва Трампга карикатура ишлади