18:00 / 08.10.2019
5 193

Бронза даврига оид олтин билагузук топиб олинди (фото)

Бронза даврига оид олтин билагузук топиб олинди (фото)
Буюк Британияда 54 ёшли фуқаро даланинг ўртасида бронза даврига оид олтиндан ясалган билагузук топиб олди. Бу ҳақда «Daily Mail»га асосланиб "Хабар" нашри ёзмоқда.

Уайтхевенлик (Уэльс) тиббиёт ходими Билли Воган ишдан бўш вақтларида севимли ҳоббиси — металл қидиргич билан далада ҳар хил нарсалар излашни яхши кўради. Шу пайтгача тайинли нарса топмаганди. Бу сафар эса росмана омади чопди.

Воган бронза даврида ясалган тилла билагузук топиб олди. Аввалига ўзи ҳам ишонмади, шунчаки бу альпинистларнинг илгаги деб ҳам ўйлади. Йўқ, соф олтин экан.

Дастлабки хомчўтларга кўра, тўрт минг йиллик тарихга эга бу тақинчоқнинг нархи 11 минг фунт стерлинг (13,5 минг доллар атрофида)дан бошланади. Бироқ, қонунга мувофиқ, хазинани топган одам аввал уни сотиб олишни сўраб музейга мурожаат қилиши ёки ўрганишлари учун олимларга топшириши керак.

Агарда музей учун топилма «қимматлик» қилса ва сотиб олмаса, билагузукни нима қилиш ҳақида Билли Воган бир қарорга келгани йўқ.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бронза даврига оид олтин билагузук топиб олинди (фото)