date
views 3 328

Тожикистонда меҳнат муҳожирларининг маблағлари нималарга сарфланаётгани аниқланди

Тожикистонда меҳнат муҳожирларининг маблағлари нималарга сарфланаётгани аниқланди
Фото: «Новости Таджикистана»
Тожикистонлик меҳнат муҳожирларининг ўз оилаларига юбораётган маблағлари асосан фарзандларининг ўқиш пулини тўлашга ва дори-дармонга сарфланиши аниқланди. Бу ҳақда Regnum маълумотига таяниб Дарё хабар берди.

Тожикистон миллий банки илмий-тадқиқот институти ўтказган социал тадқиқотда 2,2 мингдан ортиқ мамлакат фуқаролари иштирок этди.

Ўқиш тўловлари ва дори-дармондан кейин рўйхатнинг учинчи ўринни тўй ва марака тадбирлари эгаллаган, сўровда иштирок этганларнинг 11 фоизи пулнинг ушбу маросимларга сарф этилишини билдирган. 9,3 фоизи пулларнинг уй-жой харид қилишга, 7,1 фоизи эса қурилиши ва таъмирлаш ишларига сарф қилинишини маълум қилган.

Шунингдек, тадқиқот иштирокчиларининг 4,7 фоизи маблағ эвазига автотранспорт сотиб олиши, 3,3 фоизи зиёрат ва саёҳатга чиқиши, 2,1 фоизи тадбиркорлик билан шуғулланиши, 1,3 фоизи ҳунармандчиликка сарф этиши ва яна 1,1 фоизи эса зарагарлик буюмлари харид қилишини айтиб ўтган.

Сўровнома натижаларига кўра, Тожикистон аҳолисининг 62 фоиз қисми муҳожирлар юборган пул ўтказмалари ҳисобидан рўзғор тебратиши ва кун кечириши маълум бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда меҳнат муҳожирларининг маблағлари нималарга сарфланаётгани аниқланди