
Россия президенти Владимир Путинни Кремлдан “қувмоқчи” бўлган ёқутистонлик шомон Александр Габишев яна Москвага “юриши”ни бошлади. Бу ҳақда “Якутия.Инфо” нашри хабар берди.
Шомон яна ўз отрядини йиғмоқчи. Габишевнинг таъкидлашича, унинг юриши “фақат тинч кўринишга” эга бўлиб, “Путиннинг бир дона сочи ҳам, бир томчи қони ҳам тўкилмаслигига” ваъда беради.
Шомон “Путинни қувиб чиқариш” ва “халқ ҳокимиятини тиклаш” учун Москвага 6 ойлик пиёда юришидан кейин 19 сентябрда Бурятиядаги “Байкал” трассасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган. Унга нисбатан қўпорувчилик фаолиятини амалга оширишга оммавий чақириқлар бўйича иш қўзғатилган.
Октябрь бошида Габишев руҳий-психиатрик экспертизадан кейин онг-шуурисиз деб топилган.
Габишевнинг Ёқутистондан Москвага “саёҳати” март ойида бошланган. У ярим йил ичида белгиланган 8000 кмдан 3000 кмини босиб ўтган. Умумий ҳисобда Габишевнинг юриши 2 йил давом этиши керак эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар