date
views 4 538

Туркия ҳудудига ҳужум уюштирилди

Туркия ҳудудига ҳужум уюштирилди
Аввал хабар берганимиздек, Турк қўшинлари ҳаво ҳужумлари ва қуруқликдаги ҳаракат воситасида Курдистон ишчи партияси ва ИДга қарши Шимолий Сурияда ҳарбий ҳаракат бошлади.

Сўнги маълумотларга кўра террорчилар бу ҳужумга жавобан Туркия ҳудудидаги тинч аҳолига қарши зарбалар беришни бошлади. Шонлиурфа хокимлигининг берган хабарига кўра, Сурия ҳудудидан отилган ракеталар натижасида 9 ойлик болакай ва 48 ёшли давлат хизматчиси ҳалок бўлди. 46 нафар турк ватандоши турли даражада жароҳатланган.

Бундан ташқари, Курд отрядлари Суриянинг Хасака вилоятидаги бир нечта нефть қудуғига ўт қўйган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия ҳудудига ҳужум уюштирилди