11:10 / 11.10.2019
3 663

Москва областида ўзбекистонликнинг жасадини яширмоқчи бўлишди

Москва областида ўзбекистонликнинг жасадини яширмоқчи бўлишди
Фото: Наталья Селиверстова / РИА Новости
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 8 октябрь куни Москва области Люберци тумани ҳудудидаги ўрмондан Ўзбекистон фуқароси Х.Б.нинг жасади топилган.

Аввалроқ, элчихона 2 октябрь куни “Томилинск электрон заводи” илмий-ишлаб чиқариш корхонаси” МЧЖнинг объектларидан бирида девор қулаши натижасида ҳамюртимиз вафот этгани ва ташкилот раҳбарлари мазкур ҳолатни яширишга уринаётгани тўғрисида маълумот олиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга расмий мурожаат қилганди ҳамда бош консул Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграция агентлиги ваколатхонаси раҳбари билан биргаликда воқеа жойига борган эди.

Тергов органлари қидирув амалиётларини олиб борди ҳамда марҳумнинг жасади объектдан 5 км узоқликдан топилди.
Айни пайтда тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давом этмоқда.

Элчихона вазиятни назоратга олди ҳамда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларини ҳал қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради ва Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород области, Брянск области, Владимир области, Воронеж области, Иваново области, Калуга области, Кастрома области, Курск области, Липецк области, Москва шаҳри, Москва области, Орёл области, Рязан области, Смоленск области, Тамбов области, Твер области, Тула области, Ярослав области) ва Арманистон ҳудудидаги фуқароларимиз зарур вазиятларда Москва шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москва областида ўзбекистонликнинг жасадини яширмоқчи бўлишди