
Фото: Raris
Дунёдаги илк олтин тўлов партаси Британия қироллик зарбхонаси, Mastercard компанияси ва тўлов технологиялари фирмаси Accomplish Financial томонидан тақдим қилинди.
18 қиротли олтиндан тайёрланган тўлов картаси Raris’да эгасининг исми ва шахсий маълумотлари ўйиб туширилган. Картани буюртириш нархи 18750 фунт стерлингни (23 минг доллар) ташкил қилади. Картани шахсий дизайн бўйича тайёрлаш қимматроққа айланади.
Олтин карта эгалари пул ўтказиш ёки валюта айирбошлашдаги комиссияни тўламайди.
“Қироллик зарбхонаси қимматбаҳо металлар соҳасида етакчи британ етказувчиси сифатида мунтазам равишда янгиликлар жорий қилиб боради. Биз истеъмолчиларнинг ноёб ва қимматбаҳо тўлов карталарига талаби ўсаётганининг эътирофи сифатида соф олтиндан Raris картасини чиқарганимиздан хурсандмиз”, деб айтган зарбхона бош директори Энн Жессопп. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар