20:46 / 13.10.2019
3 557

Филиппинда тимсоҳ қайиқни тешиб, балиқчини сув остига тортиб кетди

Филиппинда тимсоҳ қайиқни тешиб, балиқчини сув остига тортиб кетди
Филиппиннинг Палаван провинциясида улкан тимсоҳ балиқчилар қайиғига ҳужум қилди ва 20 ёшли Жуник Хусинни сув остигаш тортиб кетди.

Жуник Хусин ва 32 ёшли Эдгар Легазпилар моторли қайиқда балиқ овидан қайтиб келаётган эди. Тимсоҳ ҳужум қилган вақтда қоронғу тушиб, кучли ёмғир ёғаётган эди. Уч метрли улкан тимсоҳ моторли қайиққа бир неча бор ҳужум қилиб, уни тешган ва мана шу тешикдан балиқчилардан бирини тортиб кетган.

«Мен ҳеч нарса қила олмадим, чунки қайиғимиз тешилган эди», — дейди тимсоҳ ҳужумидан четда қолган Легазпи.

У дарҳол полицияга мурожаат қилган, аммо ёмон об-ҳаво туфайли марҳумни излаш ишлари фақат эртаси куни бошланган. Маҳаллий аҳоли эрта тонгда тимсоҳни топган ва унинг чангалидан жасадни тортиб олган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Филиппинда тимсоҳ қайиқни тешиб, балиқчини сув остига тортиб кетди