Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп Сурия шимоли-шарқида «Тинчлик булоғи» деб номланган ҳарбий амалиёт ўтказаётган Туркияга қарши йирик санкциялар қўллашга тайёрланаётганини маълум қилди.
«Мен сенатор Линдси Грэм ва конгресснинг бошқа кўплаб аъзолари билан, жумладан демократлар билан Туркияга қарши кучли санкциялар қўллаш устида иш олиб боряпман. Молия вазирлиги иш бошлашга тайёр, қўшимча қонун талаб қилиниши мумкин. Бизда бу борада келишув бор. Туркия бундай қилмасликни сўраган. Кутинг!», дея ёзган Трамп твиттерида.
9 сентябрь куни Туркия Сурия шимолидаги курдларни жанубга суриб ташлаш учун «Тинчлик булоғи» номини олган ҳарбий амалиёт бошлаганди.
Бундан аввалроқ Пентагон раҳбари Марк Эспер Туркия Миллий мудофаа вазири Хулуси Акар билан телефон орқали мулоқот чоғида мазкур амалиётни тўхтатишни сўраганди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған эса жаҳоннинг кўплаб давлатлари талаб қилаётганига қарамай ушбу амалиёт тўхтатилмаслигини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди