13:16 / 15.10.2019
4 928

Тириклайин кўмилган чақалоқ қутқарилди

Тириклайин кўмилган чақалоқ қутқарилди
Фото: «ТАСС»
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида тириклайин кўмилган чақалоқ қазиб олинди. Ҳозир у шифохонада, деб ёзмоқда «Хабар» нашри.
Гўдакни ўлган қизини кўмаётган қишлоқ фуқароси топиб олган. Қизчани сопол хумчага солиб, тахминан 90 см ер остига кўмиб қўйишган. Уни шу заҳоти шифохонага олиб боришган. Ҳозир чақалоқнинг саломатлиги тикланмоқда, деб ёзади «BBC».

Полиция ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатларини бошлаб юборган.
«Боланинг ота-онасини топишга уриняпмиз. Улар ўзаро келишиб шундай қилишган, деган гумондамиз», — дейди маҳаллий полиция вакили.

Унинг сўзларига кўра, маҳаллий киши туғилган заҳоти ҳаётдан кўз юмган ўз қизи учун қабр қазиётганда кураги бехосдан хумчага тегиб кетади. Очиб қараса, ичида, не кўз билан кўрсинки — тирик чақалоқ.

Ҳиндистонда қизлар, айниқса, аҳолининг ночор қатлами учун молиявий муаммо ҳисобланади. Шу боис туғилган заҳоти болаларни ўлдириш ҳолатлари кўп учрайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тириклайин кўмилган чақалоқ қутқарилди