14:21 / 15.10.2019
3 941

Қироличага тож оғирлик қилиб қолдими?

Қироличага тож оғирлик қилиб қолдими?
Фото: «The Sun»
Буюк Британия қироличаси Елизавета II биринчи марта анъанани бузиб, парламентнинг очилиш маросимида Британия империяси тожини киймади.

Тахминча, оғирлиги 2 фунт 13 унций (1,3 килограмм) келадиган тож 93 ёшли қироличага ўта оғирлик қилган. Анъанавий қирол тожи бир неча мингта бриллиант, шунингдек, сапфир, дур ва зумрадлар билан безатилган.

Хабарга кўра, Елизавета II маросимга Георг IV диадемасини кийиб чиққан. Бироқ империя тожини қиролича салтанати рамзи сифатида барибир парламентга олиб келишган. Қиролича нутқ сўзлашидан олдин хизматкорлар тожни ёстиқчада олиб чиқишган.

Бу қироличанинг олтмиш бешинчи, Буюк Британиянинг янги бош вазири Борис Жонсон иштирокидаги биринчи нутқи бўлди. Елизавета II унинг ҳукумати 31 октябрда Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиб кетишини таъминлаши кераклигини айтди. Қиролича вазирлар Европа Иттифоқидан чиқиш имкониятидан фойдаланиб, Европа Иттифоқи билан янги ҳамкорлик қилиш устида ишлашига ваъда берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қироличага тож оғирлик қилиб қолдими?