БААда Путинга тилла танга совға қилишди

  • 16 октябрь 2019, 12:43
  • 980
  • Дунё
  • БААда Путинга тилла танга совға қилишди
    Бирлашган Араб Амирликларига давлат ташрифи билан келган Россия президенти Владимир Путинга мсаҳаллий космонавт Ҳазза ал-Мансурин ва унинг дублёри Султон ал-Найёдий тилла танга совға қилди. Бу ҳақда Муҳаммад бин Рашид номидаги фазо марказининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилинди.

    Тилла тангага БААлик фазогирнинг Халқаро фазо станциясига парвозининг лототипи туширилган. Суратлардан совға олаётган Путиннинг мамнуниятини кўриш мумкин.

    Ҳазза ал-Мансурий етти кунлик парвоздан кейин россиялик Алексей Овчинин ва америкалик Ник Хейг билан бирга 3 октябрь куни Халқаро фазо станциясидан қайтиб келди. У фазога учган илк БААлик бўлди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » БААда Путинга тилла танга совға қилишди