Машҳур ўқитувчи-блогер Исроил Тиллабоев ҳозир Таиландда саёҳат қилиб юрганини кўриб, Таиланд тарихига қизиқдим. Таиландликлар Жанубий Осиёда колония бўлмаган ягона мамлакат эканлигидан ғурурланади. Бу диққатга арзийди. Таиланднинг қўшнилари Бирма, Лаос, Камбоджа ва Малайзия, борингки, нарироқдаги улкан Хитой, Ҳиндистон ва Индонезиялар ҳам мустамлакачилар зулмини бошидан ўтказган, аммо Таиландни кибор ғарбликлар бўйсундирмаган. Хўш, бунинг сабаби нима?
Сабаблар кўп. Қуйида бир-бир санаймиз.
1. Таиландликлар биз эрксевар, аҳил, жанговар, ҳур миллат бўлганлигимиз учун Европа енга олмаган, деб ҳисоблашади ва бундан ғурур ҳиссини туйишади. Албатта, бунда муболаға бор, аммо тайларга эътироз билдирсангиз, кўнгли оғриб қолади.
2. Географик детерминизмчилар ва тарихчиларнинг фикрича, Осиёга қараб юриш қилган европаликларнинг асосий мақсади Хитойга кириш бўлган. Харитага қарасангиз, Таиланд орқали Хитойга кириш энг номақбул йўл ҳисобланади. Шарқ томони очиқ, жанубида Бангладеш, Бирма каби кучсиз давлатлар турганда ноқулай Таиланд орқали Хитойга боришдан маъно йўқ. Қолаверса, муай-тай усулида зарба еган оврўпалик барака топмаслиги аниқ.
3. Қарангки, бу борада русларнинг ҳам кўзқараши бор экан. Жанубий Осиёни европаликлар хомталаш қилаётган бир пайтда шарқида Франция, ғарбида Британия тиш қайраб турган Таиланд қироли навбат ўзига келаётганини фаҳмлаб, Россия императори Николайнинг олдига шошилинч сафар қилади ва сиам мушукчалари билан унинг кўнглини овлаб ҳимоя олишга эришади. Шундай қилиб, Тони Жаанинг боболари мустамлака хавфидан халос бўлишади.
Ана шунақа гаплар. Бу вақтда бизда Чор Россиясининг вассаллари бўлмиш хону амирлар зулмидан чарчаган туркистонликларнинг инқилобий кайфияти пишиб етилаётганди.
Шукуржон Исломов
Манба: Sof.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади