19:11 / 16.10.2019
6 254

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео сабаб Туркманистон мактабларида ўқувчи қизларга одоб-ахлоқ дарслари ўтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео сабаб Туркманистон мактабларида ўқувчи қизларга одоб-ахлоқ дарслари ўтилмоқда
Кадр: YouTube
Туркманистоннинг Лебап вилояти ҳамда Ашхобод шаҳридаги мактабларда давлат идоралари ходимлари ва таълим муассасалари раҳбарлари томонидан айрим туркман қизларининг одоб-ахлоқи муҳокама қилинган. Лебапда суҳбат асосан катта синф ўқувчилари билан ўтказилган. Ашхободда ота-оналар мактабларга чақирилиб улар билан мажлис қилинмоқда.

Суҳбатларда асосан ўсмирларнинг сигарет чекиши, спиртли ичимликлар ичиши ва катта синф ўқувчи қизларига эрта ҳомиладорликдан сақланиш юзасидан маълумотлар берилмоқда.

Turkmen news сайтининг хабарига кўра, бу каби маънавият тадбирлари мамлакатнинг бошқа вилоятларидаги мактабларда ҳам ўтказилмоқда. Одатда Туркманистонда бу каби тадбирларнинг амалга оширилишига нимадир сабаб бўлади.

«Бу сафар ушбу тадбирларнинг ўтказилишига ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда тарқалган қисқа видеоролик сабаб бўлди. Унда мактаб формасида бўлган бир қиз дугонаси билан 50 Cent’нинг қўшиқларидан бирига рақс тушган», — деб ёзган нашр.

Turkmen news’га кўра, ушбу роликни ҳукумат аъзолари кўрганидан кейин, ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари бир нечта мактабда ўқувчиларнинг мобил телефонларини йиғиб олиб уларда ахлоқий бузуқликни тарғиб қилувчи фото ва видеоматериалларнинг бор ёки йўқлигини текширган.

Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал Самарқандда икки қиз кўчада «беҳаёларча ўйнагани», кейин улардан бири Nexia капоти устида ётиб олгани тасвирланган видео тарқалганди. Самарқанд вилояти ИИБ ўйнаган, уларни тасвирга туширганларга нисбатан майда безорилик бўйича маъмурий баённома расмийлаштирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео сабаб Туркманистон мактабларида ўқувчи қизларга одоб-ахлоқ дарслари ўтилмоқда