Украина Донецк ва Луганск халқ республикаларини тарқатиб юборишни талаб қилди

  • 16 октябрь 2019, 22:53
  • 978
  • Дунё
  • Украина Донецк ва Луганск халқ республикаларини тарқатиб юборишни талаб қилди
    Фото: «РИА Новости»
    Киев Минск келишувларининг сиёсий қисмини Донецк ва Луганск халқ республикалари тарқатиб юборилганидан сўнг бажаришга тайёр. Бу ҳақда Донбасс бўйича мулоқот гуруҳида Украина томонидан вакил бўлган Леонид Кучманинг матбуот котиби Даря Олифер маълум қилди, дея хабар беради Хабар нашри «РИА Новости»га таяниб.

    Унинг айтишича, келишувнинг сиёсий қисмини бажариш учун ўт очиш тўлиқ тўхтатилиши, Украинанинг бутун ҳудуди бўйлаб ОБСЕ мониторинги таъминланиши, қуролли тузилмалар, хориж қўшинлари ва ҳарбий техникаси олиб чиқилиши, туташув чизиғидан куч ва воситалар узоқлаштирилиши лозим.

    Киев Донбасснинг ўз назорати остида бўлмаган ҳудудларида Украина Марказий сайлов комиссияси, сиёсий партиялари, ОАВлари ва чет эллик кузатувчилар фаолият кўрсатишини талаб қилмоқда.

    «Шунингдек, Киев Россия—Украина чегарасини назорат қилиши керак», — дея таъкидлади Олифер.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Украина Донецк ва Луганск халқ республикаларини тарқатиб юборишни талаб қилди