08:38 / 17.10.2019
3 500

8 ёшли балиқчи бола рекорд оғирликдаги хавфли акулани тутди

8 ёшли балиқчи бола рекорд оғирликдаги хавфли акулани тутди
Австралиянинг Сидней шаҳри яқинида Жейден Миллауро исмли 8 ёшли болакай 314 килограммлик акулани қармоғига илинтирди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Бола ўз отаси ва қайиқ сардори билан Сидней яқинида балиқ овлаш вақтида катта ўлчамдаги йўлбарс акулани тутиб олган. Улар соҳилга қайтгач, тутилган акула рекорд ўлчамга тортиши мумкинлигини аниқлашган.

Таъкидланишича, болакай 2 ёшидан бери балиқ овлайди ва тутган акуласи у учун энг каттаси бўлган.

Аввалги рекорд Ян Хиссей исмли балиқчига тегишли бўлиб, у 1997 йилда 312 кглик йўлбарс акулани тутган. Ушбу натижа балиқлар турига кўра балиқчиликдаги рекордларни кузатиб борувчи халқаро уюшма томонидан қайд қилинган.

Йўлбарс акулалар инсон учун ўта хавфли ҳисобланади. Улар ўртача 4,25 метр узунликкача ўсиб, 635 кггача тош босади. Гиннесс рекордлар китобига ушбу турга мансуб 5,5 метр узунликка ва ярим тонна оғирликка эга акула киритилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 8 ёшли балиқчи бола рекорд оғирликдаги хавфли акулани тутди