Жонсон ЕИ ва Буюк Британия «Брекзит» бўйича келишувга эришганини эълон қилди

  • 17 октябрь 2019, 16:05
  • 415
  • Дунё
  • Жонсон ЕИ ва Буюк Британия «Брекзит» бўйича келишувга эришганини эълон қилди
    Фото: PA MEDIA
    Борис Жонсон твиттерида ёзган хабарида «ажойиб янги келишувга эришилгани, бу икки томонга ҳам назоратни қўлга олиш имконини бериши»га ишонч билдирган. Айни вақтда келишув тафсилотлари маълум қилинмаган.

    Келишув 17-18 октябрь кунлари ўтказиладиган саммитда тасдиқланиши кутилмоқда, кейин уни 19 октябрь куни Британия Жамоалар палатасининг навбатдан ташқари йиғилишида тасдиқлашлари керак бўлади.

    Лекин британ парламенти яна бир бор бош вазирнинг иродасига қарши чиқиши мумкин: Жамоалар палатасида Борис Жонсоннинг мухолифлари кўпчиликни ташкил этади. Шу туфайли ЕИда чиқиш бўйича янги вариант ҳам қайтарилиши мумкин.

    Британияликлар 2016 йил ёзида бўлиб ўтган референдумда Европа Иттифоқи таркибидан чиқиш учун овоз берган эди. Шундан сўнг мамлакат парламенти ва қиролича Елизавета II жараённи маъқуллашини билдирганди.

    2018 йилнинг 15 ноябрь куни Британия Вазирлар Маҳкамаси Европа Иттифоқидан чиқиш тўғрисидаги битимни қабул қилган. Муҳокама қилинганидан сўнг «Брекзит» масалалари бўйича вазири ва мамлакат меҳнат вазирининг истеъфога чиққан. 15 январда Парламент қуйи палатаси Тереза Мэйнинг Европа Иттифоқидан чиқиш режасини рад этган. Кейинчалик Тереза Мэй ҳам истеъфога чиқишга мажбур бўлган.

    Аввалги келишувга кўра, Буюк Британия 31 октябрь куни Европа Иттифоқини тарк этиши кўзда тутилганди.

    ЕИ ва Буюк Британия бирлашган қироллик иттифоқни тарк этганидан кейин савдо ва молиявий ҳамкорлик масаласи қандай бўлиши бўйича келишувга эриша олмаяпти. Бундай келишувсиз иттифоқдан чиқиш икки томон учун ҳам жиддий иқтисодий йўқотишлар олиб келиши мумкин.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Жонсон ЕИ ва Буюк Британия «Брекзит» бўйича келишувга эришганини эълон қилди