00:05 / 18.10.2019
5 580

Туркманистондаги биринчи алабай итлари муассасасига 7 та банк сармоя ажратади

Туркманистондаги биринчи алабай итлари муассасасига 7 та банк сармоя ажратади
Фото: Turkmenportal
Туркманистонда илк бор ташкил қилинаётган алабай зотли итлар парвариши бўйича муассасага бир йўла еттита банк сармоя ажратади. Мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бу ҳақдаги фармойишни имзолаган.

Туркманистон Марказий банки, Давлат тараққиёти банки, Daýhanbank, Türkmenistan, Halkbank, Türkmenbaşy номли банклар ҳамда ташқи иқтисодий фаолият Давлат банки янги муассасанинг таъсисчилари қаторига кирган.

Алабайларни етиштирувчи корхонанинг очилиши ҳақида 19 сентябрда эълон қилинган. Маросимда президентнинг ўғли Ахал вилоятининг раҳбари Сердар Бердимуҳамедов иштирок этган. У тадбир давомида отасининг алабай итлари ҳақида ёзган китобига дастхат қўйиб, меҳмонларга тарқатган. Шу куни телевидение эфирида китобдан ўрин олган «Тукман алабайи» номли шеърни ҳарбий хор қўшиқ қилиб куйлаган.

Гарчи алабайлар мамлакатда узоқ йиллардан бери боқилиб келса ҳам туркман миллати рамзига айланган ушбу жониворларни боқиш давлат сиёсати даражасига кўтарилмаганди. Давлат ОАВлари Ахал вилоятидаги ушбу итлар боқиладиган муассасани мамлакатда биринчи ва ягона маскан эканлигини қайд этган. Туркманистонда ахалтекин отларини етиштиришга мўлжалланган «Туркман отлари» (Türkmen atlary) корхонаси ҳам фаолият юритади. Сентябрда Гурбангули Бердимуҳамедов ушбу корхона раҳбари Мергеннепес Аннанепесовни ишдан ҳайдаган. Аннанепесов «Туркман отлари»ни эплай олмаган ва ишдан ҳайдалган саккизинчи раҳбар ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистондаги биринчи алабай итлари муассасасига 7 та банк сармоя ажратади