Бу ҳақда Forbes нашри хабар берди. Нашр мутахассисларининг баҳолашича, Nike брендининг қиймати 36,8 млрд долларни ташкил қилади.
Энг қимматбаҳо бизнес-брендлар ўнталигига АҚШнинг кабел спорт телеканали ESPN (қиймати 13 млрд доллар), Adidas (11,2 млрд доллар), PepsiCo компаниясининг изотоник ичимликлари маркаси Gatorade (6,7 млрд доллар), Британия ва Ирландиядаги спорт телеканали бренди Sky Sports (4,4 млрд доллар), Puma (4 млрд доллар), АҚШдаги спорт кийим-боши ва пойабзали маркаси Under Armour (3,5 млрд), Мутлақ жангчилик чемпионати UFC (2,4 млрд доллар), АҚШнинг пуллик телевидение спорт тармоғи YES Network (1,5 млрд доллар) ва Reebok (800 млн доллар) кирган.
2019 йилда энг қимматбаҳо спорт воқеалари брендлари рейтингида американча футбол бўйича мавсум ғолиби аниқланадиган Суперкубок учрашуви яна етакчилик қилмоқда. Суперкубок ўтказиладиган кунда реклама ва ҳомийлардан тушадиган ҳамда чипталар ва эсдалик совғалари сотилишидан олинадиган даромад 780 млн долларга баҳоланган.
Таъкидлаш жоиз, спорт воқеалари брендлари рейтингининг 4-ўрнига Россияда 2018 йил ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионати қўйилган. Нашр мутахассисларининг таъкидлашича, Россияда ўтган жаҳон чемпионати ўйинларини 2014 йилги Бразилиядаги жаҳон чемпионатидагидан кўра 27,7 фоиз кўпроқ томошабин кузатган. ЖЧ-2018’дан олинган умумий тушум 282 млн долларни ташкил қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди
Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин
Сунъий интеллект қадимги юнон файласуфи Платоннинг қабрини топди
ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди
Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади
Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди