Туркия Суриядаги операцияни тўхтатади. Вашингтон Анқарага санкциялар қўлламайди

  • 18 октябрь 2019, 11:30
  • 962
  • Дунё
  • Туркия Суриядаги операцияни тўхтатади. Вашингтон Анқарага санкциялар қўлламайди
    Фото: Тиме
    АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Анқарада президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан ўтказилган музокаралардан кейин Туркиянинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатларни 120 соат давомида Курдистон ишчи партияси жангарилари ҳудуддан чиқиб кетиши учун тўхтатиб туриши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

    «Бугун (17 октябрь) АҚШ президенти Дональд Трампнинг самарали бошқаруви ҳамда Америка ва Туркия ўртасидаги узвий алоқалар сабаб Суриядаги ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилади. Турк томони Курдистон ишчи партияси вакиллари хавфсиз ҳудудга кўчиб олиши учун «Тинчлик булоғи» операциясини 120 соатга тўхтатади», - дея қайд этган Пенс.

    Вице-президентнинг сўзларига кўра Вашингтон ва Анқара Сурия чегарасида қочоқлар учун «хавфсиз ҳудуд» ташкил этишни келишиб олган.
    АҚШ ҳамда Туркия Сурия чегарасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш халқаро жамоатчилик даражасида музокаралар ўтказиб «хавфсиз ҳудуд» ташкил этишга келишиб олди.
    Майкл Пенс, АҚШ вице-президенти

    У АҚШнинг Туркия ҳарбий ҳаракатлар амалга ошираётган Сурия шимоли-шарқидан курд жангариларининг олиб чиқиб кетилишини таъминлашгамасъул эканлигини маълум қилди.

    Шунингдек, Пенс АҚШнинг Туркияга нисбатан янги санкциялар қўлламаслигини ва Вашингтоннинг аввалги чекловларини Суриядаги операция тўхтатилганидан кейин бекор қилинишини билдирди.

    Ушбу хабарга АҚШ президенти Дональд Трамп ушбу хабарларга Twitterдаги саҳифаси орқали муносабат билдирди.
    «Туркиядан ажойиб хабарлар олдим!.. Миллионлаб одамлар ҳаёти сақлаб қолинди», - деб ёзган Дональд Трамп.

    Туркиянинг Сурия шимоли-шарқидаги «Тинчлик булоғи» ҳарбий операцияси давомида мамлакат мудофаа вазирлиги бугун берган маълумотга кўра жами 673 нафар «террорчи» йўқ қилинган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Туркия Суриядаги операцияни тўхтатади. Вашингтон Анқарага санкциялар қўлламайди