date
views 3 803

Назарбоев Лондонда жазога тортилди

Назарбоев Лондонда жазога тортилди
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг 28 ёшли невараси Ойсултон Назарбоев жорий йилнинг июнида Лондонда полициячиларга ҳужум қилгани учун шартли жазо олди.

ВВС хабарига кўра, у гиёҳванд моддаларнинг таъсирида полицияларга қаршилик кўрсатиш ва улардан бирини тишлаб олишда айбдор деб топилган.
О.Назарбоевга 18 ойлик синов муддати берилди. Агар у ана шу муддат ичида яна қонунни бузса, шартли жазо ҳақиқийга айланади.

Бундан ташқари, Назарбоев 140 соатлик жамоат ишларига жалб этилади ва гиёҳвандликдан даволаниш учун 20 та сессияга қатнайди, 1000 фунт миқдорида жарима ва етказилган зарарни қоплаш учун 5000 фунт тўлайди.

Ойсултон Назарбоев Қозоғистоннинг биринчи президентининг тўнғич қизи Дариға Назарбоева ва марҳум Роҳат Алиевнинг ўғлидир. У Буюк Британия Қироллик ҳарбий академиясида ўқиган ва Қозоғистон мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармасига ишга олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Назарбоев Лондонда жазога тортилди