Фото: EPA/UPG
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ президенти Дональд Трампнинг унга йўллаган хатига изоҳ берди ва америкалик ҳамкасбига вақти келиб жавоб қайтаришини айтди.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, унинг мамлакати Трампнинг Туркиянинг Сурияда ҳарбий амалиёт ўтказиши билан боғлиқ “кескин” хатини “эсдан чиқармайди”. Эрдўған бу ҳақда Истанбулда хорижий журналистлар олдидаги чиқишида айтиб ўтди.
Трамп 9 октябрдаги хатида Эрдўғанни Сурияда ҳарбий амалиёт бошламасликка ва “қаттиққўллик ва аҳмоқлик қилмасликка”ка чақирган.
Эрдўған Туркия “мавриди келганда” ушбу хатга жавобан “барча зарур ишни амалга оширишини” айтган. Бироқ у “қандай ўч олиши” тафсилотларига берилмаган.
“Президент Трампнинг сиёсий ва дипломатик хушмуомаликдан холи хати ОАВда пайдо бўлди. Албатта, биз буни унутмадик. Биз буни эсдан чиқарсак нотўғри бўлади”, деб айтган Туркия етакчиси. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади