date
views 4 390

Ҳиндистонда марҳум дафн куни «тирилди»

Ҳиндистонда марҳум дафн куни «тирилди»
Фото: Flickr / meg and rahul
Ҳиндистонлик эркак ўзини дафн қилаётган куни «қайта тирилди».
Ҳиндистонда 55 ёшли эркак дафн маросими чоғида ҳушига келиб, бошини афсус қилгандек қимирлатди, деб хабар қилмоқда Kun.uz нашри AsiaOne'га асосланиб.

Нашрнинг хабарига кўра, у эчкиларни боқиб юрган вақтда ҳушидан кетган. Оила аъзолари уни вафот этган деб ишонган ва дафн маросимини ташкил этган.

Жасадни ерга қўйиш чоғида маросимга келганлардан бири эркакнинг бошини қимирлатганини сезиб қолган.
Воқеадан сўнг, оила ўзини йўқотиб қўйган. Натижада эркак зудлик билан шифохонага етказилган. Унда кучли безгак аниқланган. Маълум бўлишича, унинг тана ҳарорати жуда кучли бўлгани боис, ҳушидан кетгани маълум бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда марҳум дафн куни «тирилди»