date
views 2 587

Трампнинг маслаҳатчиси Порошенко ва унинг атрофидагиларни 1,5 млрд долларни ўғирлашда айблади

Трампнинг маслаҳатчиси Порошенко ва унинг атрофидагиларни 1,5 млрд долларни ўғирлашда айблади
Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко ва унинг атрофидагилар Виктор Януковичнинг атрофидагилардан олиб қўйилган 1,5 млрд долларни ўзаро бўлишиб олган. Бу ҳақда келиб чиқиши украиналик бўлган америкалик миллиардер ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг штатдан ташқари маслаҳатчиси Сэм Кислин маълум қилди.

"Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичнинг атрофидагилардан мусодара қилинган қарийб 1,5 млрд доллар пулни Пётр Порошенко ва унинг яқинлари бўлишиб олган", - дея Кислиндан иқтибос келтиради "112 Украина".
Унинг сўзларига кўра, "бу пуллар Януковичга эмас, бошқаларга тегишли бўлган".

Кислиннинг айтишича, бу пуллар Украина бюджетига ўтказилмаган. 503 млн доллар Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котибининг собиқ ўринбосари Олег Гладковский орқали Порошенко ҳисобига ўтказилган. 300 млн доллар собиқ бош прокурор Юрий Луценкога, яна 20 млн доллар миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши собиқ котиби Александр Турчинов ҳисобига ўтказилган.

Кислин бу сўзларини ҳужжат билан тасдиқлаши мумкинлигини билдирди.
Аввалроқ Кислин Порошенко президентлик йиллари давомида мамлакатдан камида 8 млрд доллар маблағни олиб чиқиб кетганлигини айтганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампнинг маслаҳатчиси Порошенко ва унинг атрофидагиларни 1,5 млрд долларни ўғирлашда айблади