Қирғизистон ички ишлар вазирлиги Арстанбек Абдилдаев (Арстан Алай)га нисбатан жиноий иш қўзғатди, дея хабар бермоқда 24.Kg нашри. Ўзини Худо деб эълон қилган Абдилдаев “ирқий, этник, миллий, диний ёхуд минтақалараро нифоқ қўзғаш” моддаси бўйича айбланмоқда.
Арстанбек Абдилдаев сентябрь ойининг охирида ўзини “янги худо” деб эълон қилган эди.
“Худо битта одамга – Арстан Алайга Коинот қувватини инъом қилди ва шунинг учун ўзимни янги худо деб ҳисоблайман! Мен юқоридан берилган вазифани адо этяпман”, – деди у.
Унинг айтишича, 2020 йилда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ишдан кетишга мажбур бўлади, президентлик курсисига эса Абдилдаевнинг ўзи ўтиради.
Абдилдаевнинг худоликка даъвосини 16 октябрь куни мамлакат парламенти депутати Улуғбек Ормонов кўтариб чиқди. Унга жавобан Дин ишлари қўмитаси раиси Зайирбек Эргешов экспертиза ўтказилишини ва унинг натижасига қараб қарор қабул қилинишини билдирган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Самарқандда Амир Темур боғлари қайта тикланади
Ўзбекистонда 6,5 мингдан зиёд никоҳдан ўтмасдан бирга яшаётганларнинг никоҳи қайд этилди