Боласини 2 йил машинанинг багажида сақлаган аёлга ҳукм ўқилди

  • 20 октябрь 2019, 21:47
  • 2 454
  • Дунё
  • Боласини 2 йил машинанинг багажида сақлаган аёлга ҳукм ўқилди
    Франциялик Роза Мария де Круз икки яшар қизини икки йил давомида машинасининг багажида сақлаб келгани учун беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.

    Крузнинг қизи ҳозир етти ёшда. Шифокорларнинг айтишича, унинг машина багажида қолгани ақлий ривожланишига салбий таъсир қилган. Қизнинг ақлий ривожланиши 2-3 яшар болаларники билан тенг. Устига-устак, у аутизмга чалинган.

    Қизни машина таъмирловчи уста сезиб қолган. У багажни очганида қизалоқ ахлатига булғаниб ётган ва уни қурт босиб кетган эди.
    Қизнинг отаси Домингос Сампаио Алвес эса унинг борлигини ҳатто билмаганини, Круз қолган уч фарзандига жуда яхши оналик қилганини айтди.

    Адвокатнинг сўзларига кўра, Круз тўртинчи ҳомиладорлигини қабул қила олмаган ва қизининг туғилганини инкор этишга уриниб яшаган.
    Прокурорлар унинг ўн йилга озодликдан маҳрум этилишини талаб қилди, бироқ бола билан боғлиқ барча ҳуқуқлардан воз кечгани ҳисобга олиниб, бу муддат беш йилга туширилди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Боласини 2 йил машинанинг багажида сақлаган аёлга ҳукм ўқилди