
Филиппинда кучи деярли 6,5 баллга тенг бўлган зилзила рўй берди. Ҳодиса аҳоли ўртасида ваҳима келиб чиқишига сабаб бўлди.
Ер ости силкинишлари мамлакатнинг Минданао оролида қайд этилган. АҚШ геология хизмати маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази 14,1 км чуқурликда қайд этилган. Табиий офат натижасида ҳалок бўлганлар ва талофатлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Мамлакат ҳукумати аҳолидан талофат кўриши мумкин бўлган бинолардан узоқроқда бўлишни тавсия этган. Ижтимоий тармоқларда зилзила рўй берган вазият акс этган видео тасвирлар тарқалмоқда.
Филиппин дунёдаги энг хавфли табиий офатлар кузатилиши мумкин бўлган давлатлардан бири ҳисобланади. Географик жойлашуви туфайли мамлакатда тез-тез зилзилалар ва вулқонларнинг фаоллиги кузатилади. Мамлакат Тинч океани ҳавзасидаги фаол вулқонлар ва ёриқлардан иборат “Оловли халқа” ҳудудида жойлашган.
[media=https://youtu.be/xKoVNe49STc] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар