Зеленский тайинлаган губернаторлар орасида биринчи истеъфо рўй берди

  • 21 октябрь 2019, 08:17
  • 592
  • Дунё
  • Зеленский тайинлаган губернаторлар орасида биринчи истеъфо рўй берди
    Украинанинг Киев вилояти губернатори Михаил Бно-Айриян истеъфога чиқишга ариза берди. Бу ҳақда унинг ўзи Facebook’да маълум қилди.

    Бно-Айриян ижтимоий тармоқда Украина президенти Владимир Зеленский номига ёзилган аризанинг суратини илова қилган. У истеъфога чиқиши сабабларини маълум қилмаган, бироқ истеъфосини ёзувчи Иван Багрянойнинг “Гетсиман боғи” романи қаҳрамони Андрей Чумакка тегишли сўзлар билан изоҳлаган.

    “Тиз чўкиб эмаклаб, икки марта – ҳам маънан, ҳам жисмонан ўлгандан кўра, бир марта мағрурона, синмаган қалб билан ўлган яхши. Бироқ иккинчи вариантда умуман ўлмаслик имкони бор”, деб ёзган губернатор.

    Зеленский Бно-Айриянни Киев вилояти губернатори этиб тайинланиши ҳақидаги фармонни жорий июлда имзолаган. 19 октябрда у Facebook’даги саҳифасида ўз лавозимида 100 кундан бери ишлаётганини ёзганди. “Мен ишонгандим ва эҳтимол ҳозир ҳам ишонаман, мамлакатда ўзгаришларнинг имкони йўқ. Асосийси – буни исташ”, деб таъкидлаб ўтган губернатор.

    Бно-Айриян Зеленский тайинлаган губернаторлардан истеъфога чиққан биринчиси бўлди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Зеленский тайинлаган губернаторлар орасида биринчи истеъфо рўй берди