14:38 / 21.10.2019
3 229

Энг узоқ давом этган самолёт парвози рекорди янгиланди

Энг узоқ давом этган самолёт парвози рекорди янгиланди
Qantas Airlines авиакомпанияси жаҳон тарихидаги энг узоқ давом этган самолёт парвозини амалга оширди. Бу ҳақда FlightAware портали маълум қилди.

Boeing 787-9 лайнери Нью-Йоркдан Сиднейгача парвозни 19 соат 14 минутда амалга оширди. 16309 километр масофани босиб ўтган самолёт манзилга 37 дақиқа кечикиш билан етиб келди.

Парвоз давомида йўловчилар шифокорлар назоратида бўлди. Ноқулайликнинг олдини олиш учун йўловчиларга хавотирланишга қарши мелатонин таблеткаси ва кўзойнак тарқатилди.

Бундан аввалги рекорд Singapore Airlines компаниясига тегишли бўлиб, Airbus A350-900ULR самолёти Сингапурдан Нью-Йоркка тўхтамай 18 соат 50 дақиқада учиб борган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энг узоқ давом этган самолёт парвози рекорди янгиланди