16:48 / 21.10.2019
3 200

Ўзга сайёраларда ҳаёт бўлиши эҳтимоли биз ўйлагандан юқорироқ

Ўзга сайёраларда ҳаёт бўлиши эҳтимоли биз ўйлагандан юқорироқ
Фото: Shutterstock
NASA’нинг илмий миссиялар бўйича дирекцияси раҳбари Томас Цурбухен яқинда Бостон университетига ташриф буюрган ва талабалар билан илмий мунозараларда иштирок этган. 2016 йилдан буён ушбу лавозимни эгаллаб келаётган олим, жумладан, Ердан ташқарида, ўзга сайёраларда ҳам ҳаёт мавжудми-йўқми деган саволга ҳамда Марсга қачон одам учирилиши борасидаги саволга ҳам ўз муносабатини билдириб ўтган. Бу ҳақда ScienseAlert нашрига асосан Дарё хабар қилмоқда.

Хусусан, у Ердан ташқарида, ўзга сайёраларда ҳам ҳаёт мавжудми деган саволга ўз интуицияси ва илмий қарашларидан келиб чиқиб «ҳа» деб жавоб беришини маълум қилган. Шу билан бирга бу ҳозирча илмий исботланмагани сабабли у жавобнинг тўғри ёки нотўғри эканига кафолат беролмаслигини айтган. У ушбу саволнинг жавобини ўзининг тириклик чоғида билиб олишига умид қилмоқда экан. У «Биз табиатнинг кучига етарлича баҳо бермай келганмиз, ўзга сайёраларда ҳаёт бўлиши эҳтимоли биз ўйлагандан ва кутгандан анча юқорироқ», деб айтган.

У фазога шахсан ўзи учишни истамаслигини, чунки бу тайёргарлик учун жуда кўп вақт керак бўлишини айтган. Шунингдек, Марсга экспедиция жўнатиш миссиясини 2030–2040-йиллар орасида амалга оширилиши режалаштирилаётганини таъкидлаган. Унинг фикрича, Марсга йўл оладиган илк марсонавтлар кўпи билан саккиз кишидан иборат бўлади ва қолган тафсилотлар ўша муддатга яқин аён бўлиб боради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзга сайёраларда ҳаёт бўлиши эҳтимоли биз ўйлагандан юқорироқ