Фото: Reuters
Маълум қилинишича, жосуслик тармоғини Россия разведка хизмати билан алоқадор ҳамда Россия ва унинг элчихонаси томонидан молиялаштирилган шахслар ташкил этишган.
Чехия хавфсизлик ва ахборот хизмати (BIS) бошлиғи Михаил Коуделка унинг идораси ва Чехия полицияси Россиянинг Прагадаги элчихонаси орқали фаолият кўрсатган жосуслик тармоғини фош этганини маълум қилди.
"Ушбу тармоқ бутунлай йўқ қилинди", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирди ОАВ.
BIS раҳбарининг сўзларига кўра, жосуслик тармоғини "Россия разведка хизмати билан алоқадор ҳамда Россия ва унинг элчихонаси томонидан молиялаштирилган шахслар ташкил этишган".
Коуделканинг таъкидлашича, тармоқ аъзолари Чехия ва бошқа давлатлардаги нишонларга интернет орқали ҳужум қилишни режалаштирган. У шунингдек, мазкур тармоқ Россия Европанинг бошқа давлатларида ташкил қилган йирик тармоқнинг бир қисми бўлганини айтди.
2018 йил декабрда BIS ўз ҳисоботида Россия ва Хитой 2017 йилда Чехия ҳудудда разведка фаолиятини кучайтирганини маълум қилганди.
Чехиялик таҳлилчиларнинг фикрича, Россиянинг мақсади НАТО ва ЕИни уларнинг аъзоларини кучсизлантириш орқали парчалаб ташлашдир. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Куёв тўйига Apple Vision Pro кўзойнагини тақиб келди ва муҳокамаларга "кўмилди" (фото)
Франция ва Германия Украинада қурол ишлаб чиқарувчи завод қурмоқчи