09:10 / 25.10.2019
4 070

Бангладешда суд талаба қизни ёқиб ўлдирган 16 нафар одамни ўлим жазосига ҳукм қилди

Бангладешда суд талаба қизни ёқиб ўлдирган 16 нафар одамни ўлим жазосига ҳукм қилди
Фото: Bdnews24
Бангладешда суд 19 ёшли талаба қизни жорий йилнинг апрель ойида ёқиб ўлдирган 16 нафар жиноятчига ҳукм ўқиди ва уларга ўлим жазоси тайинлади. Бу ҳақда Bdnews24 хабар берди.

Хабарга кўра, жиноятчилар Нусрат Жаҳон Рафи исмли қизнинг устига керосин сепиб уни ёқиб юборган. Жиноятга қизнинг мактаб-мадрасалардан бирининг директорига нисбатан ўзига нисбатан жинсий зўравонлик қилгани ҳақида берган даъвосини қайтариб олмагани сабаб бўлган. Ушбу фожиа сабаб мамлакатда катта сиёсий можаро келиб чиққан ва норозилик намойишлари бошланиб кетган. Қиз воқеа содир бўлганидан кейин бир неча кун ўтгач шифохонада вафот этган. Тергов давомида жиноятга алоқадор 16 нафар фуқаро ҳибсга олинди, якунда уларнинг ҳаммаси ўзаро гуруҳ бўлиб қотилликни содир этгани ойдинлашди.

«Ушбу ҳукм Бангладешда ҳеч бир қотил адолатли жазодан қутула олмаслигини яна бир карра исботлади. Ҳамма мамлакатда қонун устуворлиги таъминланганлигини кўриб қўйсин», — дея журналистларга интервью берган суд ишида иштирок этган прокурор Ҳафиз Аҳмад.

Аввал Бангладешда Парламент аъзоси бўлган депутат аёл Таманна Нусратнинг қиёфаси ўзига ўхшаш 8 нафар аёллардан камида 13 та йўналишда имтиҳонлардан ўтиб олишда фойдалангани ва ушбу ноқонуний ҳаракати сабаб унинг бакалавр дипломи бекор қилингани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бангладешда суд талаба қизни ёқиб ўлдирган 16 нафар одамни ўлим жазосига ҳукм қилди