14:34 / 25.10.2019
3 479

Дунёнинг энг бой одами бир кунда 7 млрд доллар йўқотди

Дунёнинг энг бой одами бир кунда 7 млрд доллар йўқотди
Фото: GeekWire.com
Amazon асосчиси ва раҳбари Жефф Безос ўз компанияси ҳисоботидан кейин бир кун ичида 7 млрд доллар йўқотди. Бу ҳақда CNBC телеканали хабар берди.

24 октябрда Amazon 3-чоракда олинган даромадлар ҳақида ҳисобот берган, бироқ кўрсаткичлар кутилгандан пастроқ бўлган. Бу янгиликлар ортида компания акциялари 9 фоизга арзонлашиб кетган.

Акциялар арзонлашгани сабабли Безос 6,9 млрд доллар йўқотган. Унга ҳозирда компаниясининг 57,6 миллионта акцияси тегишли.

2018 йилда Безос дунёнинг энг бой одамига айланиб, бойлиги 150 млрд доллардан ошган. У рафиқаси билан январда ажрашгандан кейин капитали камайганига қарамай ҳали ҳам миллиардерлар рўйхатида 117 млрд доллар билан 1-ўринни эгалламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг бой одами бир кунда 7 млрд доллар йўқотди