11:12 / 26.10.2019
8 839

Икки дона хурмо 62 миллион сўмга сотилди

Икки дона хурмо 62 миллион сўмга сотилди
Япониянинг Нагоя шаҳридаги марказий бозорда “тэнкафубу” навли хурмо икки донаси 700 минг иенга ( 62 миллион сўмга) сотилди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар қилди.

“Тэнкафубу” номини Япония тарихидаги энг буюк ва мамлакатни бирлаштирган давлат арбобларидан бири ҳисобланган Ода Набунаги мухридаги ёзувдан олган бўлиб, бу хурмо илк бор 2016 йилда сотувга қўйилган эди.

У вақтда унинг максимал нархи 320 минг иен (3 минг доллар) бўлган. Бир дона хурмонинг оғирлиги 300 грамм. “Тэнкафубу” навини етиштириш учун 11 йил кетган.

Сотилган хурмо таркибида шакар Брикс шкаласи бўйича 25 даражага кўп, оддий хурмоларда эса шакар миқдори 15-16 даражани ташкил қилади.
Харидорнинг исми ошкор этилмаяпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Икки дона хурмо 62 миллион сўмга сотилди