22:00 / 28.10.2019
2 474

Европа Иттифоқи Brexitни кечиктиришга рози бўлди

Европа Иттифоқи Brexitни кечиктиришга рози бўлди
Октябрь ўрталарида Британия парламенти жамоатчилик палатаси депутатлари бош вазир Борис Жонсондан Евроиттифоққа Brexit кечиктирилиши бўйича сўров юборишини талаб қилишган, аммо у мамлакат 31 октябрда ЕИни тарк этишини билдирганди.

ЕИ таркибидаги 27 мамлакат Brexit муддатини 31 январгача узайтиришга рози бўлди. Бу ҳақда Еврокенгаш раиси Дональд Туск маълум қилди.
Аввалроқ Буюк Британия ЕИдан чиқиш муддатини 31 октябрдан 31 январгача ортга суришни илтимос қилганди.

"ЕИ таркибидаги 27 мамлакат Буюк Британиянинг Brexit муддатини 2020 йил 31 январгача узайтириш тўғрисидаги сўровини қабул қилишга рози бўлди. Ушбу қарор ёзма шаклда расмийлаштирилиши кутилмоқда", - деб ёзди Туск Twitter саҳифасида.

Октябрь ўрталарида Британия парламенти жамоатчилик палатаси депутатлари бош вазир Борис Жонсондан Евроиттифоққа Brexit кечиктирилиши бўйича сўров юборишини талаб қилишган, аммо у мамлакат 31 октябрда ЕИни тарк этишини билдирганди.

"Brexit 31 октябрда амалга ошиши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан", - деб таъкидлаганди Буюк Британия бош вазири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европа Иттифоқи Brexitни кечиктиришга рози бўлди